Линклар

logo-print

Грузия мухолифати мустақиллик кунини нишонланмоқда


Грузия пойтахти Тбилисидаги марказий стадионда президент Михаил Саакашвили истеъфоси талаби билан мухолифатнинг намойиши бўлиб ўтди.

Мустақиллик кунига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбирда 60 мингга яқин фуқаро иштирок этди.

Намойишчилар олдида чиқиш қилган мухолифат етакчилари Саакашвили истеъфога чиққандан сўнг муваққат президент сайланиши ва ўтиш даври ҳукумати шаклланишини маълум қилдилар.

Грузия мухолифати аксил ҳукумат намойишларининг парламент биноси олдида давом этишини билдирди.

Айни пайтда расмий Тбилиси намойишчилар билан юзага чиқиши мумкин бўлган зиддиятларнинг олдини олиш мақсадида мустақиллик кунига бағишлаб режалаштирилган ҳарбий парадни бекор қилди.
XS
SM
MD
LG