Линклар

Обама Мьянма расмийларига мурожаат билан чиқди


АҚШ президенти Барак Обама Мянма ҳукуматини мухолифат етакчиси ва ҳуқуқ фаоли Аун Сан Су Чжини "зудликда ва шартсиз" озод этишга чақирди.

Нобел мукофоти лауреати, 63 ёшли Аун Сан Су Чжи олти йилдан бери уй қамоғида қолмоқда.

Америка фуқароси бир неча йиллар давомида унинг меҳмони бўлгандан сўнг Мянма ҳукумати Аун Сан Су Чжини уй қамоғи шартларини бузганликда айблаб чиқди.

Ҳозирда унга беш йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва қатор Ғарб давлатлари Мянма ҳукумати ҳаракатларини кескин қоралаган.
XS
SM
MD
LG