Линклар

Тбилисида мухолифат акцияси давом этаяпти


Грузия пойтахти Тбилисида мухолифатнинг кеча бошлаган норозилиги бугун ҳам давом этмоқда.

Мухолифат фаоллари пойтахтнинг темир йўл вокзалида пикет ўтказмоқда.

Улар вокзалнинг еттита йўлини тўсиб олишган. Натижада айрим поездлар қатнови тўхтаган.

Сешанба куни Тбилисидаги миллий ўйингоҳда ҳам мухолифат намойишлари бўлди.

Намойишга йиғилган ўн минглаб одам президент Михаил Саакашвили истеъфосини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG