Линклар

Ўзбекистонда рус сайтлари блокировка қилинди


Андижондаги ҳодисалар ортидан Ўзбекистонда бир қанча рус тилидаги сайтларга кириш тўсиб қўйилган.

Фарғона.ру сайти хабарига кўра, Хонободдаги воқеалар ҳақидаги мақолалар Newsru.com сайтида блокировка қилиб қўйилган.

Ўқувчилар Хонободдаги ҳодиса ҳақидаги мақолани очмоқчи бўлишганда яна бош саҳифага тушиб қолишган.

Шунингдек, Лента.Ру сайтидаги айрим мақолаларга ҳам тўсиқ қўйилган.
XS
SM
MD
LG