Линклар

logo-print

Қурбонлар сони ҳақида аниқ маълумот йўқ


Андижондаги зўравонликлардан бир кун ўтиб шаҳарда вазият изига тушгани хабар қилинмоқда.

Йўл-патруль масканларида назорат кучайтирилган.

Ўзбекистон бош прокуратурасининг маълум қилишича, сешанба куни Андижон шаҳрида номаълум шахс ўзини-ўзи портлатиб юборган ва бунинг оқибатида бир нафар милиция ходими ҳалок бўлган, бир неча фуқаро жароҳатланган.

Ундан аввал бир гуруҳ қуроллилар Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрига кираверишда жойлашган милиция блок-постига портловчи мосламалардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилганини ҳам ўзбек расмийлари тасдиқлади.

Ўзбекистон бош прокуратурасининг маълум қилишича, Хонабоддаги отишма пайти бир нафар милиция ходими ва ҳужум қилганларнинг бири яраланган.

Ҳужумчилар тун қоронғусида яширинишга улгурган.

Прокуратура қуроллилар Андижон вилояти ҳудудига қўшни Қирғизистондан кириб келганини даъво қилмоқда.

Айни пайтда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар ҳақидаги маълумотларда аниқлик йўқ ва қарама-қаршиликларга тўла.

Узньюс.нет мустақил нашри 26 май куни Андижон ўликхонасига отишмадан ҳалок бўлгани гумон қилинган 16 одам жасади келтирилгани ҳақида хабар қилди.

Қирғизистондаги манбалар ҳам Хонободдаги отишмалар чоғи ўзбек томонидан бир неча зобит ҳалок бўлганини билдирган.

Ҳозирда икки давлат ўртасидаги чегаралар Ўзбекистон мулозимлари ташаббуси билан ёпилган.
XS
SM
MD
LG