Линклар

logo-print

Қирғиз чегарачилари раддия билдирди


Қирғизистон чегара хизмати Ўзбекистон Бош прокуратурасининг “босқинчилар гуруҳи Андижон вилояти ҳудудига қўшни Қирғизистондан кириб келган”и ҳақида 26 май куни ёйинлаган баёноти юзасидан раддия берди.

Қирғизистон чегара хизмати раис ўринбосари Чўлпўнбек Турусбековнинг Озодлик радиоси қирғиз шўъбасига билдиришича, расмий Бишкек ўзбек мулозимларининг бу баёнотидан танг қолган.

- Бундай маълумот тарқатишга нима сабаб бўлганини билмайман. Қизиғи, бу маълумотни Ўзбекистон томони расмий равишда тарқатаяпти.

Биз кечадан буён ёйинлаётган маълумотларни ўрганиб чиқсангиз ҳам Ўзбекистонга Қирғизистон ҳудудида ҳеч қандай гуруҳ кирмагани ойдай равшан эканига гувоҳ бўласиз.

Ҳеч қандай гуруҳ кирмаган. Бу воқеаларнинг ҳаммаси Ўзбекистон ичида содир бўлаяпти, деди Қирғизистон чегара хизмати раис ўринбосари Чўлпўнбек Турусбеков.

Айни пайтда икки давлат чегара пунктларида назорат кучайтирилган. Ўзбек чегарачилари ҳам, қирғиз чегарачилари ҳам ўзлари посбонлик қилаётган ҳудудга фақат ўз мамлакати фуқароларинигина ўтказаётгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG