Линклар

Абдуллоҳ Гул Қирғизистонга келди


Туркия президенти Абдуллоҳ Гул уч кунлик расмий ташриф билан Бишкекка келди.

Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев билан учрашув чоғида Абдуллоҳ Гул ўзининг Қирғизистонга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги қардошлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорликни юқорироқ поғонага кўтаришга қаратилганини билдирди.

Туркия президенти ўз ташрифи доирасида қирғиз парламенти спикери Айтибай Тағаев ва бош вазир Игор Чудинов билан учрашади. Шунингдек, Абдуллоҳ Гулнинг қирғиз-турк бизнес-форумида иштирок этиши, Бишкекдаги қатор олий ўқув юртларига бориши ҳамда Чингиз Айтматов қабрини зиёрат этиши режаланган.

Бу Абдуллоҳ Гулнинг Туркия президенти сифатида Қирғизистонга биринчи ташрифидир. 2005 йилда у Бишкекка Туркия ташқи ишлар вазири сифатида келганди.
XS
SM
MD
LG