Линклар

logo-print

Пхеньян Сеулга ҳужум билан таҳдид қилди


Шимолий Корея 1950-53 йилги Корейс ярим оролидаги урушнинг тўхтатилишига сабаб бўлган тинчлик келишувидан чиқишини эълон қилди.

Бугун эълон қилинган баёнотда Шимолий Корея ҳарбийлари агар ўз кемалари халқаро кучлар томонидан тўхтатилиб, уларда текширув ўтказилгудек бўлса, бундай ҳаракатларга қарши кескин ҳарбий чоралар қўллаш билан тахдид қилди.

Шимолий Корея душанба куни ер ости ядровий қурол синови амалга оширганини эълон қилгандан сўнг, Жанубий Корея ҳукумати сешанба куни ядровий қуролни тарқатмасликка оид АҚШ бошчилигидаги дастурга қўшилганини маълум қилди.

Расмий Пхеньян Жанубий Кореянинг ушбу дастурга қўшилиши минтақада уруш эълон қилиниши сифатида баҳоланиши тўғрисида огоҳлантириб келаётган эди.

Сўнгги икки кун давомида Шимолий Корея қисқа масофага учадиган бешта ракета синови амалга оширди. Шунингдек, Жанубий Корея ахборот агентликлари хабарига кўра, бугун Пхеньян ядровий бомбалар учун ишлатиладиган плутоний ишлаб чиқарувчи заводни қайта ишга туширган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG