Линклар

Қизил хоч қўмитаси ҳисоб берди


Халқаро Қизил хоч қўмитаси жаҳон бўйлаб авж олаётган гуманитар бўҳронлар туфайли қўмитанинг 2008 йилги харажатлари энг рекорд даражага етганини маълум қилди.

Бу борада эълон қилинган йиллик ҳисоботда айтилишича, Қизил хоч қўмитаси 2008 йил давомида бир миллиард доллар атрофида чиқим қилган.

Пулларнинг қўп қисми асосан Судан, Сомали, Ироқ, Афғонистон, Фаластин ва Шри-Ланка фуқароларига йўналтирилган.
Маълум бўлишича, қўмита қарийб 2.79 миллион кишига салкам 121 минг тонна озиқ-овқат махсулотлари тарқатган.
XS
SM
MD
LG