Линклар

logo-print

Европа комиссияси биноси эвакуация қилинди


Ўтган ҳафта ёнғин рўй берган Европа комиссиясининг Брюсселдаги Бош қароргоҳида бугун яна хавфсизлик сиреналари янграб, бинода бўлган ходимлар зудлик билан эвакуация қилинди.

Маълум бўлишича, тревога янграшига бинодаги иссиқ сув тармоғининг ишдан чиқиб, сув оқа бошлаши сабаб бўлган.

Ушбу воқеа Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозонинг журналистлар билан матбуот анжумани ўтказишга тараддуд кўраётган маҳал содир бўлган.

Европа комиссияси Бош қароргоҳида 2000 га яқин ходим ишлайди.

Ўтган ҳафта мазкур бинода ёнғин рўй бергандан сўнг Европа комиссиясининг Бош қароргоҳи ҳафта мобайнида ёпиб қўйилди.
XS
SM
MD
LG