Линклар

logo-print

Россия Арманистонга катта кредит ажратади


Россия Арманистонга 500 миллион доллар миқдорида кредит ажратишини эълон қилди.

Кредит 15 йилга мўлжалланган бўлиб, пулларнинг ҳафта якунига қадар Арманистон ҳисобига ўтказилиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, Россия шу кунгача Арманистонга 450 миллион долларлик ёрдам кўрсатган.

Бугун Москвада чиқиш қилган президент Дмитрий Медведев Лондондаги Катта йигирмалик саммити якунида имзоланган битимга мувофиқ Россия глобал иқтисодий бўҳрондан жиддий зарар кўрган давлатларга молиявий ёрдам кўрсатиши тўғрисида баёнот берди.

Шу куннинг ўзида Медведев билан учрашган Россия Молия вазири Алексей Кудрин Россия Халқаро валюта жамғармасининг 10 миллиард долларлик облигациясини сотиб олишни режалаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG