Линклар

Чемпионлар лигасининг финал ўйини бўлади


Бугун Италиянинг Рим шаҳрида футбол бўйича Чемпионлар лигасининг финал баҳси бўлиб ўтади.

Унда Европа қитъасининг икки йирик ва машҳур жамоаси Испаниянинг Барселона ҳамда Буюк Британиянинг Манчестер Юнайтед жамоалари ўзаро куч синашадилар.

Италия пойтахтига Испания ва Буюк Британиядан минглаб футбол ишқибозлари келган. Айни пайтда Италия полицияси Римда хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда.

Бугунги баҳсда ғолиб чиққан жамоа 110 миллион евро атрофида мукофот олади, мағлуб бўлган жамоа ҳам ўз уйига салкам 65 миллион евро билан қайтади.

Ҳар иккала жамоа жорий йилда ўз миллий чемпионатида ҳам биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
XS
SM
MD
LG