Линклар

logo-print

Каримов Мадридда тўхтаб ўтди


Ўзбекистон ва Испания иқтисодий ва савдо алаоқаларни ривожлантириб, қатор соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.

Бу ҳақда Испания ҳукуматидаги манба чоршанба куни қирол Хуан Карлос ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.

Хабарларга кўра, ушбу учрашувда Ўзбекистон Молия ва Ташқи ишлар вазирлари ҳамда Испания Ташқи ишлар вазири Мигел Анхел Моратинос ҳам иштирок этганлар.

Ислом Каримов Бразилияга бораётиб, Испания пойтахти Мадрид шаҳрига тўхтаб ўтди.
XS
SM
MD
LG