Линклар

Каримов Бразилияга кетди


Андижон яна зўравонликларга саҳна бўлган бир пайтда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Бразилияга сафар қилмоқда.

Лотин Америкаси давлатига кетаётиб Каримов кеча Испания пойтахти Мадридда тўхташ қилди ва Испания қироли Хуан Карлос билан учрашди.

Ўзбекистон президентининг Океан ортига сафари Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Сильванинг таклифи билан амалга ошмоқда.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги ҳамкорликнинг кенгайтириш ва теранлаштириш масалалари, иккала мамлакатни қизиқтирган минтақавий ва халқаро характердаги долзарб масалалар муҳокама қилиниши билдирилган.
XS
SM
MD
LG