Линклар

Корея ярим оролида вазият таранглашмоқда


Шимолий Корея 1950-53 йилги корейс ярим оролидаги урушга якун ясаган битимдан чиқиб кетаётганини билдирди.

Ўз баёнотида Шимолий Корея ҳарбийлари, агар ўз кемалари халқаро кучлар томонидан тўхтатилиб, уларда текширув ўтказилгудек бўлса, бундай ҳаракатларга қарши кескин ҳарбий чоралар қўллаш билан таҳдид қилди.

Шимолий Корея душанба куни ерости ядровий қурол синови амалга оширганини эълон қилгандан сўнг, Жанубий Корея ҳукумати сешанба куни ядровий қуролни тарқатмасликка оид АҚШ бошчилигидаги дастурга қўшилганини маълум қилди.

Расмий Пхеньян Жанубий Кореянинг ушбу дастурга қўшилиши минтақада уруш эълон қилиниши сифатида баҳоланиши тўғрисида огоҳлантириб келаётган эди.

Айни дамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореянинг амалларини қаттиқ қораловчи ва жазо чораларини ўз ичига олувчи резолюция устида ишламоқда.

АҚШ Давлат котиби Хиллари Клинтон бу ҳақда шундай деди:

- Шимолий Корея бу йўлни ўзи танлади. Халқаро ҳамжамият, жумладан, Хитой ва Россия ҳам Шимолий Корея хатти-ҳаракатини қоралаб чиқиши қувонарли холдир ва ҳозир Шимолий Кореяга қарши кучлироқ жазо чораларини ўз ичига олувчи резолюция ишлаб чиқилмоқда, деди Хиллари Клинтон.

Сўнгги икки кун давомида Шимолий Корея қисқа масофага учадиган бешта ракета синови амалга оширди.
XS
SM
MD
LG