Линклар

Лаҳордаги портлашда 30 киши қурбон бўлди


Покистоннинг Лаҳор шаҳрида чоршанба куни содир этилган бомба ҳужуми оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлди, 300 нафар одам яраланди.

Кучли портлаш полиция қароргоҳининг фавқулодда вазиятлар бўлими жойлашган бино ва бошқа ҳукумат биноларини ер билан яксон қилган.

Қутқарувчилар фавқулодда вазият идорасидан қолган бетон ҳароба орасидан одамларни қидиришда давом этмоқда.

Улар бир неча яраланган одамларни судраб чиқаришга муваффақ бўлишган.

Покистон полицияси портлашга алоқаси борлиги гумонланаётган икки шахс қўлга олинганини билдирди.

Ҳозиргача портлаш учун жавобгарликни ҳеч ким зиммасига олмаган.
XS
SM
MD
LG