Линклар

Обама Аббос билан учрашади


АҚШ президенти Барак Обама бугун Вашингтонда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашади.

Оқ уй раҳбари билан учрашув арафасида Аббос АҚШ Давлат котиби Хиллари Клинтон билан сўзлашувлар ўтказди.

Сўзлашувлар сўнггида Клинтон хоним Вашингтон исроилликлар янги уй-жой қуришни тўхтатиши тарафдори эканини таъкидлади.

Фаластин томони Исроил тарафидан 1967 йилда босиб олинган ҳудудларда янги уй-жойлар қурилиши ва яҳудий оилаларининг жойлаштирилиши тинчлик битимига ғов бўлишини айтиб келади.

АҚШ президенти Барак Обама Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху билан учрашувда Исроил тарафидан уй-жой қуриш тўхтатилиши минтақада тинчлик учун муҳим эканини қайд этган эди.
XS
SM
MD
LG