Линклар

Корейс ярим оролида вазият кескинлашди


АҚШ ва Жанубий Корея қўшинлари расмий Пхеньяннинг кескин баёнотларига жавобан жанговар шайлигини оширди.

Чоршанба куни Шимолий Корея агар ўзининг кемалари хорижлик ҳарбийлар томонидан тўхтатилиб, уларда текширув ўтказилгудек бўлса¸ бу ҳаракатларга муносиб жавоб қайтариш билан тахдид қилди. Бундан ташқари Пхеньян 1953 йил имзоланган тинчлик келишувидан бир томонлама чиқишини эълон қилди.

Айни пайтда етакчи давлатлар Шимолий Кореянинг ядровий қурол синови амалга оширишига жавобан БМТ Хавфсизлик кенгаши кескин чоралар қўллаши лозимлигини таъкидламоқдалар.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Шимолий Корея ҳаракатларини кескин қоралаб, санкцияларнинг кучайтирилишига Пхеньяннинг ўзи сабабчи эканини билдирди.

Ҳиллари Клинтон, шунингдек, Вашингтон минтақадаги иттифоқчиларини ҳимоя қилишини урғулади:

- Мен АҚШнинг ўз зиммасига олган мажбуриятларига содиқ қолиши ва Япония ҳамда Жанубий Кореянинг ўзини ҳимоя қилиш ҳаққини ҳурмат қилишини алоҳида таъкидламоқчиман. Бу бизнинг вазифамиз ва биз бу масалага жиддий ёндашамиз. Ишончим комил, Шимолий Кореянинг музокаралар курсига қайтиши учун, имкониятлар яратилади, деди Ҳиллари Клинтон.
XS
SM
MD
LG