Линклар

Молдовада президентлик сайлови қолдирилди


Молдова парламенти президентлик сайловини 3 июнга қолдирди.

Конституцияга мувофиқ мамлакат президентини парламент сайлайди. Ўтган ҳафта парламент ҳукмрон коммунистлар ва мухолифатчилар ўртасидаги зиддият туфайли мамлакат президентини сайлай олмади.

Коммунистлар 101 ўринли парламентнинг 60 тасига эгалик қилади. Бироқ президент этиб сайланиш учун номзод 61та овоз тўплаш лозим.

Иккинчи уринишда ҳам президент сайланмаса, парламент тарқатилиб, мамлакатда янги парламент сайловлари эълон қилинади.

XS
SM
MD
LG