Линклар

Туркия курд исёнчиларини нишонга олди


Туркия ҳарбий учқичлари Ироқ шимолидаги Курдистон ишчилар партияси жангарилари истеҳкомларини бомбардимон қилди.

Чоршанба куни Ироқ чегарасига яқин ҳудудда йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида саккиз ҳарбий нобуд бўлиб, яна саккиз нафари тан жароҳати олди. Расмийларнинг билдиришича, мазкур хуруж Курдистон ишчилар партияси жангарилари томонидан амалга оширилган.

Туркия қўшинлари ўтмишда ҳам Ироқ шимолида курд исёнчиларига қарши ҳарбий амалиётлар ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG