Линклар

Пактикада жангарилар йўқ қилинди


Афғонистоннинг Пактика вилоятида НАТО ва ҳукумат кучлари биргаликда ўтказган амалиёт оқибатида толибоннинг 30дан зиёд жангариси маҳв қилинди.

Маҳаллий расмийларга кўра, бир гуруҳ жангариларнинг Пактика вилоятига тўпланаётгани маълум бўлгандан сўнг, хавфсизлик кучлари дарҳол жангариларга қарши махсус амалиёт ўтказган. Ушбу амалиётларда тинч аҳоли вакиллари ва ҳарбийларга талофот етказилмаган, бироқ НАТОнинг бир аскари енгил жароҳатланган.

Айни пайтда НАТО қўмондонлиги ҳам Пактика вилоятида ҳарбий амалиёт ўтказилганини тасдиқлаб, тўқнашувларда жами 27 жангари ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG