Линклар

Халқаро Амнистия янги ҳисбот чиқарди


Халқаро амнистия ташкилоти ўзининг йиллик ҳисоботида инсон ҳуқуқлари масаласида Россия ва собиқ совет республикаларига босим қилмаётгани учун ЕИни кескин танқид қилди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган ташкилот вакили Никола Дукворт ЕИ ушбу минтақа давлатлари билан муносабатларида инсон ҳуқуқлари масаласини четга суриб қўймаслиги лозим, деган фикрни таъкидлади.

Дукворт Россияни нафақат мамлакат ичкарисидаги инсон ҳуқуқлари вазияти учун, балки Москванинг инсон ҳуқуқларини поймол қилиб келаётган Ўзбекистон ҳукумати ёнини олаëтгани учун кескин танқид қилди.

Ташкилот ҳисоботида, шунингдек, Россияда мухолифатчилар, ноҳукумат ташкилотлари ва мустақил оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳукумат томонидан чекланаётгани ҳамда Шимолий Кавказда вазиятнинг тобора кескинлашиб бораётгани борасида жиддий ташвиш билдирилган.
XS
SM
MD
LG