Линклар

Покистонда яна портлашлар юз берди


Покистоннинг Пешовар шаҳрида иккита портлаш содир этилди.

Биринчи портлаш маҳаллий бозорда рўй берди, ҳеч қанча вақт ўтмай яна бир гавжум бозорларнинг бирида иккинчи портлаш содир этилган.

Хабарларга кўра, портлашлар оқибатида бир неча киши нобуд бўлган, яна шунча одам тан жароҳати олган.

Полиция расмийси Анвар Шоҳ жароҳат олганларнинг аксари оғир аҳволда эканини билдирди.

Чоршанба куни Лаҳорда ҳам портлаш содир этилди. Оқибатда 24 киши нобуд бўлди, 300 фуқаро тан жароҳати олди. Ушбу хуруж учун масъулиятни толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG