Линклар

logo-print

Сурхондарёда ҳизбчиликда айбланганлар жазоланди


Сурхондарё вилоят суди Ўзбекистон президенти ва мамлакат конституциявий тузумига тажовуз қилишда айбланган Нодир Раҳмонқулов ҳамда Беҳзод Зоировга ҳукм чиқарди.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга кўра, сурхондарёлик бу йигитлар президент ва конституциявий тузумга тажовуз қилиш, ноқонуний диний ташкилотлар тузиш, жамият учун хавфли материаллар тарқатиш, диний экстремистик ва сепаратистик гуруҳларда иштирок этиш моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Суд айбланувчиларни 9 ва 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган.

Суръат Икромовнинг билдиришича, маҳкама жараёнида жиддий қонунбузарликка йўл қўйилган, айбланувчилар ва адвокатларга босим ўтказилиб, тергов давомида қийноқлар қўлланилгани аниқланган.

Маълум бўлишича, Сурхондарёнинг Шўрчи туманида яшовчи 33 ёшли Нодир Раҳмонқулов бир ярим йил давомида Англияда мардикорлик қилган ва жорий йилнинг январ ойида у Англиядан Шўрчига қайтиб келган.

24 ёшли Беҳзод Сурхондарёдаги коллежлардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаган ва у жорий йилнинг 25 феврал куни ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG