Линклар

Алстон: “Ҳарбий жиноятлар дурустроқ тергов қилинмаяпти”


Қўшма Штатлар Ироқ ва Афғонистонда америкалик ҳарбийлар тарафидан содир этилган ҳарбий жиноятларни етарлича синчковлик билан тергов қилмаяпти. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгаши махсус маърузачиси Филипп Алстон таъкидлади.

Пайшанба куни жаноб Алстон Женевада БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгашига вазиятга доир ўз таҳлилини тақдим этди.

Унга кўра, АҚШ ҳукумати америкалик ҳарбийлар содир этган жиноятларнинг ҳаммасини тергов қилаётгани йўқ, айрим холатлар бўйича иш судгача олиб борилиб, енгил жазо чоралари билан чекланиб қолмоқда.

Айни пайтда Филипп Алстон америкаликлар тарафидан содир этилган ҳарбий жиноятлар кўлами катта эмаслигини айтди ва Барак Обама маъмурияти бу холатларни синчиковлик билан тергов қилишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG