Линклар

logo-print

Тбилисидаги намойишда тўқнашув юз берди


Грузия пойтахти Тбилисида норозилик намойиши ўтказаётган мухолифат тарафдорлари билан тўқнашув пайтида уч нафар полиция ходими жароҳатланди.

Бу ҳақда билдирган Грузия Ички ишлар вазирлиги вакилларига кўра, мухолифатчилар совуқ қуроллардан фойдаланишган.

Аввалроқ Грузия парламенти олдидаги президент Михаил Саакашвили истеъфоси талаб қилинган мухолифат намойишлари чоғида жанжал рўй бергани хабар қилинган эди.

Мухолифат даъвосича, намойишчиларга таёқлар билан қуролланган полициячилар ташланишган.
XS
SM
MD
LG