Линклар

logo-print

Эронда масжид портлатилди


Эрон жанубий-шарқидаги Зоҳидон шаҳридаги масжидларнинг бирида содир этилган портлашдан камида 19 одам ҳалок бўлган, 120 дан зиёд одам яраланган.

Эрон полицияси тарафидан масжид яқинига қўйиб кетилган яна бир бомба зарарсизлантирилган.

Ҳозирча портлашга жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олгани йўқ.

Систон-Балужистон вилояти ҳокими Али Муҳаммад Озод портлашда террорчилар қўли мумкинлигини бўлишини айтди, аммо тафсилотларга тўхталмади.

Покистон ва Афғонистонга яқин Эроннинг Зоҳидон шаҳрида полиция ва гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар кўп содир бўлиб туради.
XS
SM
MD
LG