Линклар

Афғонистонда қуролли гуруҳ йўқ қилинди


Афғонистондаги НАТО кучлари ва маҳаллий полициячилар мамлакат жанубий-шарқидаги Покистонга туташ Пактико вилоятида Толибон жангариси деб гумон қилинган 34 нафар кишидан иборат қуролли гуруҳ йўқ қилинганини билдирди.

Уларга қарата ҳам қуруқликдан ҳам ҳаводан ҳужум қилинган.

Полиция ва тинч аҳоли орасида талафотлар йўқ, деб айтилмоқда. НАТОнинг бир ҳарбийси яраланган.

Пактикода шундай ҳарбий амалиётлар бўлганини НАТО томони ҳам тасдиқлади. Аммо, НАТО расмийларига кўра, амалиёт пайти 34 эмас, балки 27 жангари йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG