Линклар

Толибон қасос олишга турди


Покистоннинг Пешовар шаҳридаги бозорда ҳамда шаҳар четидаги ҳарбий текшириш нуқтасида содир этилган икки бомба ҳужумдан камида тўққиз одам ҳалок бўлган, юзга яқин одам жароҳат олган.

Бир кун илгари Покистоннинг Лаҳор шаҳрида 24 киши умрига зомин бўлган ҳужум ва портлашларга жавобгарликни Покистондаги Толибон ўз зиммасига олди.

Толибон гуруҳи ушбу ҳужум Сват водийсидаги ҳукумат кучларининг ҳарбий амалиётлари учун қасос эканлигини айтган.

Толибон вакилининг янги ҳужумлар уюштирилиши ҳақидаги огоҳлантиришлари ортидан Пешоварда портлашлар рўй берган.
XS
SM
MD
LG