Линклар

Тошкентликларга турк киноси кўрсатилади


Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият ва туризм бўлими 1 июндан 5 июнгача Тошкентда Турк филмлари ҳафталиги ташкил қилади.

Беш кун давомида Radisson SAS меҳмонхонасининг Grand Ball Room залида кўрсатилажак бешта филмнинг ҳаммаси ўзбек тилида намойиш этилиши хабар қилинмоқда.

Турк элчихонасидан маълум қилишларича, мазкур филмларининг барчаси томошабинлар учун бепул намойиш қилинади.
XS
SM
MD
LG