Линклар

Ўзбекистонликлар босқинчиликда айбланмоқда


Россиянинг Сахалин областида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидан иборат уюшган жиноий гуруҳ фош этилди.

“Интерфакс” агентлигининг Ички ишлар бошқармасига таяниб хабар қилишича, област ҳудудида бир қатор босқинчилик жиноятлари содир этган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.

-Ҳеч қаерда ишламайдиган 22 ёшдан 27 ёшгача бўлган Ўзбекистоннинг икки ва Қирғизистоннинг тўрт фуқароси ҳибс этилган. Бу шахслар Сахалинда бир нечта магазинни ўмарганликда гумон қилинмоқда, деди милициядаги манба.

Айтилишича, жиноий гуруҳ етакчиси ушбу шахсларни Сахалинга таклиф қилиб, бир йил мобайнида улар билан бирга босқинчилик ва талон-тарожлик билан шуғулланган.

Ҳибсга олинган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG