Линклар

Обама Йўл харитасига содиқ қолади


АҚШ президенти Барак Обама Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш йўлида Исроил ҳукумати Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун турар-жой бинолари қуришни тўхтатиши шартлигини таъкидлади.

Оқ уйда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан ўтказилган учрашувдан сўнг гапирган президент Барак Обама фаластинликлар ўз навбатида Ғарбий соҳилда хавфсизликни таъминлаши лозимлигини билдирди.

- Йўл харитасига мувофиқ¸ ҳар иккала томон қатор мажбуриятларни ўз зиммасига олган. Исроилга яҳудий оилаларини кўчиришни тўхтатиш ва бу ерда Фаластин давлати ташкил этиш имкониятини яратиш мажбурияти юклатилган. Фаластин томони учун эса Ғарбий соҳилда хавфсизликни таъминлашда давом этиш муҳимдир, деди Барак Обама.

Икки раҳбарнинг Оқ уйдаги учрашуви арафасида Исроил ҳукумати Ғарбий соҳилдаги барча қурилиш ишларини тўхтатишга оид АҚШ талабларини рад этди.

XS
SM
MD
LG