Линклар

logo-print

Россия кимёвий қуролларини йўқ қилмоқда


Россиянинг Курганск вилояти Шучье шаҳарчасида кимёвий қуролларни йўқ қиладиган завод ишга туришилди.

Заводнинг очилиш маросимида мазкур лойиҳани молиялаштирган АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Франция расмийлари иштирок этдилар.

Тадбирда чиқиш қилган Саноат ва савдо вазири Виктор Христенко шу кунгача Россия ўз кимёвий қуроллар арсеналининг қарийб 32 фоизини йўқ қилиб бўлгани, жорий йил якунига қадар бу кўрсаткични 45 фоизга чиқаришни режалаётганини маълум қилди.

Россия кимёвий қуролларни ишлаб чиқаришни таъқиқловчи ва бу турдаги қуролларни йўқ қилишга оид Конвенцияни 1997 йилда ратификация қилган.
XS
SM
MD
LG