Линклар

Афғонистонда зўравонликлар давом этмоқда


АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Афғонистон жанубида рўй берган тўқнашувлар ва ҳаво зарбалари оқибатида толибоннинг 30дан зиёд жангариси ўлдирилганини маълум қилди.

Ҳарбийларнинг билдиришича, толиблар пайшанба куни Зобул вилоятида халқаро кучлар карвонига ҳужум қилган.

АҚШ қўшинлари, шунингдек, Пактика вилоятида ҳам жангарилар билан тўқнашувлар рўй бергани ва бу жангларда камида 29 жангарининг ўлдирилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG