Линклар

Сватда жанглар давом этмоқда


Покистон қўшинлари қўмодонлиги хавфсизлик кучлари Сват водийсида жангариларнинг навбатдаги истеҳкомларини ишғол қилганини билдирди.

Ҳарбийлар баёнотида айтилишича, Пеочар қишлоғи атрофида олиб борилган амалиётларда 30га яқин жангари йўқ қилинган.

Ҳарбийлар Сват водийсини уруш ҳудуди, деб эълон қилгани боис у ердан келаётган маълумотларни мустақил тарзда тасдиқлашнинг имкони йўқ.

Покистон расмийларига кўра, ҳарбий амалиётлар бошлангандан буён 1200 нафар жангари ўлдирилган. Қарийиб 2.4 миллион фуқаро эса жанглар туфайли турар жойларини тарк этишга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG