Линклар

logo-print

Пхеньян яна ракета синови амалга оширди


Жанубий Кореядаги “Ёнхап” агентлиги Шимолий Кореянинг қисқа масофага учадиган навбатдаги ракета синовини амалга оширганини маълум қилди.

Душанба кундан буён расмий Пхеньян битта ер ости ядровий қуроли ва олтита ракетасини синовдан ўтказди.

Жума куни Шимолий Корея¸ агар БМТ Хавфсизлик кенгаши ядровий синов учун санкцияларни кучайтирса, бу ҳаракатларга муносиб жавоб қайтариш билан таҳдид қилди.

Айни пайтда¸ Хавфсизлик кенгаши халқаро ҳамжамиятнинг кескин эътирозига сабаб бўлган ядровий қурол синовига жавоб қайтариш масаласини муҳокама қилмоқда.

Шимолий Корея 1953 йилги тинчлик битимидан чиқишини билдириб, ўз қўшниси Жанубий Кореяга ҳужум қилиш билан тахдид қилди.

Бунга жавобан АҚШ ва Жанубий Корея чегара олди ҳудудлардаги ўз қўшинлари жанговар шайлигини оширди.
XS
SM
MD
LG