Линклар

Иқлим ўзгариши юз минглар ëстиғини қуритмоқда


- Иқлим ўзгариши туфайли йилига 315 минг киши очлик, бетоблик ва табиий офатлардан нобуд бўлмоқда, 2030 йилга бориб иқлим ўзгаришидан йилига нобуд бўлаётганлар сони 500 мингга етиши мумкин, дейилади бу борада эълон қилинган нуфузли ҳисоботда.

Қарогоҳи Женевада жойлашган Глобал гуманитар форум томонидан ёйинланган ҳисоботда айтилишича, иқлим ўзгариши ҳар йили жаҳоннинг 325 миллион фуқароси турмушига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Глобал иқлим ўзгариши туфайли жаҳон иқтисоди йилиги 125 миллиард зарар кўриб, 2030 йилга бориб бу кўрсаткичнинг 340 миллиард долларга етиши тахмин қилинмоқда.

Глобал гуманитар форум президенти, БМТнинг собиқ Бош котиби Кофи Аннан ўз баёнотида иқлим ўзгариши инсоният олдида турган энг йирик муаммолардан бир эканини таъкидлади.


XS
SM
MD
LG