Линклар

logo-print

Чагаев-Валуев жанги яна қолдирилди


30 май куни бокснинг “WBA” таснифи бўйича ўта оғир вазндаги жаҳон чемпиони мақоми учун ўзбекистонлик Руслан Чагаев ва россиялик Николай Валуев ўртасида Хелсинкида бўлиб ўтиши керак бўлган жанг қолдирилди.

Чагаев-Валуев жанги бўйича матбуот вакили этиб тайинланган Пекака Кайдисоя Озодлик радиосига бунинг сабаби юзасидан изоҳ берди:

- Жанг қолдирилишининг сабаби Руслан Чагаев Финляндия бокс федерациясининг тиббий талабларини бажара олмади, деди Пекака Кайдисоя.

Хабарларга кўра, жаҳон чемпиони Руслан Чагаев қонида В гепатити нишоналари топилганидан сўнг шоу ташкилотчилари жангни қолдириш ҳақида қарор қабул қилганлар.

Бу Чагаев ва Валуев ўртасидаги жангнинг учинчи марта марта қолдирилишидир. Оғир вазнли боксчиларнинг ўтган йил 31 майи ва 5 июлига белгиланган учрашувлари ҳам уларнинг соғлиқ аҳволи билан боғлиқ равишда кейинга сурилганди.
XS
SM
MD
LG