Линклар

logo-print

АҚШ Пхеньяннинг ядровий қуролга эга бўлишига қарши


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Вашингтон Шимолий Кореяни ядровий қуролга эга давлат сифатида қабул қилмаслиги хусусида огоҳлантирди.

- АҚШнинг сиёсати ўзгаргани йўқ. Мақсадимиз аниқ, бу ҳам бўлса Корейс ярим оролини ядровий қуролдан ҳоли ҳудудга айлантириш. Биз Шимолий Кореяни ядровий қуролга эга давлат сифатида қабул қилмаймиз, деди Пентагон раҳбари.

Хавфсизлик масаласига бағишлаб Сингапурда ўтказилаётган анжуман чоғида гапирган Роберт Гейтс Шимолий Корея ядровий дастури ва Пхеньяннинг сўнгги ҳаракатлари минтақа хавфсизлигига жиддий тахдид эканини таъкидлади.

Шимолий Корея жорий ҳафта бошида ер ости ядровий қурол синови амалга оширганини эълон қилиб, 1953 йилги тинчлик келишувидан бир томонлама чиқишини эълон қилгандан сўнг, Корейс ярим оролида вазият анча кескинлашди.
XS
SM
MD
LG