Линклар

logo-print

Эронда масжидни портлатганлар осилди


Эроннинг Систон-Балужистон вилоятида 28 май куни маҳаллий масжидда содир этилган портлашга алоқадорликда гумон қилинган уч шахс қатл қилинди.

ИРНА агентлигининг билдиришича, бу шахслар ҳужум қилинган масжид олдида омма кўз ўнгида дорга осилган.

Пайшанба куни содир этилган портлашда 20 дан зиёд киши нобуд бўлган, юзлаб одам тан жароҳати олганди.

Маҳаллий расмийлардан бири жума куни АҚШни масжидга ҳужум қилган шахсларни ёллаганликда айблади.

Масжиддаги портлашни кескин қоралаган АҚШ ҳукумати Теҳрон иддаоларини рад этди.
XS
SM
MD
LG