Линклар

Туркманистонда Ички ишлар вазири алмашди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов 29 май куни мамлакат Ички ишлар вазирини ишдан бўшатди.

Интерфакс агентлигининг билдиришича, президент қарори билан Ички ишлар вазири Ўразгелди Оманмурадов эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган. Вазирнинг ишдан кетиши сабаблари ҳозирча ошкор қилинмади.

Шу куннинг ўзида Дошҳовуз вилоят полиция депарламентининг собиқ бошлиғи 35 ёшли Искандар Муликов президент қарори билан Туркманистон Ички ишлар вазири этиб тайинланди. Президент қарорини Туркманистон парламенти маъқуллади.
XS
SM
MD
LG