Линклар

logo-print

"Нева экспресси" тергови ниҳоясига етди


Россия прокуратураси қошидаги тергов қўмитаси Москва-Санкт-Петербург йўналишида қатновчи “Нева экспресси” поездини портлатилиши юзасидан олиб борилган тергов жараёнини ниҳоясига етказди.

2007 йилнинг август ойида “Нева экспресси” поезди Новгород вилояти ҳудудидан ўтаётганида қўлбола портловчи модда портлатилиши оқибатида бир нечта вагонлар издан чиқиб кетиб, 30 га яқин йўловчи тан жароҳати олган эди.

Терговчиларга кўра, ингушетиялик Машарип Хидриев ва Саламбек Жахкиев темир йўлга ўрнатилган портловчи моддани сотиб олишга кўмаклашган.

Бундан бир оз аввал тергов қўмитаси "портлашнинг ижрочиси" деб гумон қилинаётган Павел Косолаповга нисбатан қидирув эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG