Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:57

Вашингтон Пхеньянни огоҳлантирди


Шимолий Кореянинг ерости ядровий қуроли синовлари нафақат расмий Вашингтон, балки Пхеньянга хайрихоҳ бўлган Москва ва Пекиннинг ҳам кескин танқидига учрамоқда.
Шимолий Кореянинг ерости ядровий қуроли синовлари нафақат расмий Вашингтон, балки Пхеньянга хайрихоҳ бўлган Москва ва Пекиннинг ҳам кескин танқидига учрамоқда.

АҚШ ҳукумати Шимолий Кореяни ядровий қуролга эга давлат сифатида қабул қилмаслиги хусусида огоҳлантирди. Бу огоҳлантирув Пентагон раҳбари Роберт Гейтс тилидан янгради.

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтснинг бу огоҳлантириши яқинда Шимолий Корея ерости ядровий қурол синови амалга оширганини эълон қилгандан сўнг Корейс ярим орилидаги вазиятнинг кескинлашган бир даврга тўғри келди.

Хавфсизлик масаласига бағишлаб Сингапурда ўтказилган анжуманда чиқиш қилган Пентагон раҳбари Шимолий Кореянинг халқаро ҳамжамият чақириқларини рад этиши минтақада қурол пойгасини кучайтириб, бутун Осиё учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

- АҚШнинг сиёсати ўзгаргани йўқ. Мақсадимиз аниқ, бу ҳам бўлса Корейс ярим оролини ядровий қуролдан ҳоли ҳудудга айлантириш.
Биз Шимолий Кореяни ядровий қуролга эга давлат сифатида қабул қилмаймиз, деди Роберт Гейтс.

Шимолий Корея ҳукумати 25 май куни ўзининг иккинчи ерости ядровий қуролини синовдан ўтказганини эълон қилгандан сўнг АҚШ, Хитой ва Россиянинг кескин танқидларига учраб келмоқда.

Жорий ҳафта мобайнида Пхеньян қисқа масофага учадиган олтита ракета синови ўтказиб, Корейс ярим оролидаги урушнинг тўхтатилишига сабаб бўлган 1953 йилги тинчлик келишувидан бир томонлама чиқишини эълон қилди.

Бундан ташқари, Шимолий Корея, агар БМТ Хавфсизлик кенгаши жорий этилган санкцияларни янада кучайтирса, бу ҳаракатларга жавобан ҳимоя чораларини кучайтириш билан таҳдид қилди.

Айни пайтда АҚШ мудофаа вазири Шимолий Корея ядровий дастури ва Пхеньяннинг сўнгги ҳаракатлари минтақа хавфсизлигига жиддий тахдид эканини таъкидлади.

- Шимолий Кореянинг минтақа давлатлари ёки бизга путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатларига биз қўл қовуштириб ўтирмаймиз, деди Роберт Гейтс.

Бироқ Пентагон раҳбари ҳозирги пайтда Шимолий Корея АҚШга бевосита ҳарбий таҳдид солмоқда, деб ҳисобламаётганини таъкидлади.

Гейтс Шимолий Корея ядровий дастурини Эрон дастурига таққослаб, халқаро ҳамжамиятни иккала давлатга нисбатан жазо чоралари қўллашга чақирди.

АҚШ мудофаа вазири, шунингдек, Хитой билан дипломатик алоқаларни ривожлантириш ҳусусида гапирди.

Сингапур анжуманида иштирок этган Хитой армияси расмийси, ўз навбатида, Пекин ядровий қурол тарқатилишига мутлоқ қарши эканини таъкидлаб, "Корейс ярим ороли ядровий қуролдан ҳоли ҳудудга айланиши лозим", деган фикрни билдирди.

Шу куннинг ўзида жанубий кореялик ва япониялик ҳамкасблари билан учрашган Роберт Гейтс АҚШ минтақадаги ҳамкорларига содиқ қолажагини яна бир бор таъкидлади:

- Минтақадаги иттифоқчиларимиз ҳимояси юзасидан зиммамизга олган мажбуриятларга содиқ эканимизни яна бир карра таъкидлаймиз. Ядровий қурол ёки материалларни Шимолий Корея томонидан бошқа давлатларга етказиб бериш уриниши АҚШ ва иттифоқчиларимиз хавфсизлигига таҳдид сифатида қабул қилинади. Бундай ҳатти-ҳаракатлар масъулиятини Шимолий Корея зиммасига юклаймиз, деди АҚШ мудофаа вазири.
XS
SM
MD
LG