Линклар

Цхинвал сайловчилар иштирокидан мамнун


Жанубий Осетия расмийлари бугун республикада бораётган парламент сайловида фуқаролар иштироки фаол эканини айтмоқда.

Республика раҳбари Эдуард Кокойтининг айтишича, кундузги соат иккига қадар сайловчиларнинг 60 фоизи овоз бериб бўлган.

Сайлов бўлиб ўтган деб ҳисобланиши учун унда сайловчиларнинг камида 50 фоизи иштирок этиши керак.

Жанубий Осетияда сайловолди кампанияси можаролар билан ўтган ва оқибатда мухолифатчилардан иборат бир неча номзод сайловда иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлган эди.

34 депутатлик мандати учун 4 партия — “Бирлик”, “Коммунистлар партияси”, “Халқ партияси” ва “Ватан” партиялари курашмоқда.
XS
SM
MD
LG