Линклар

logo-print

31 май - кашандаликка қарши кураш куни


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ ташаббуси билан жорий қилинган бу кунда дунё мамлакатлари бўйлаб кашандаликка қарши кампаниялар ўтказилади.

Ҳанузга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тамаки ишлаб чиқарувчи компанияларга тамаки қутиси устида огоҳлантирувчи жумла билан бирга суратларни ҳам чоп этишга даъват қилмоқда.

Ташкилот мутахассисларига кўра, мисол учун, чекишдан сарғайиб кетган тиш ёки қорайиб кетган милкнинг тасвири чекувчиларни ҳушёр тортиши ва пировардида чекишни ташлашига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотларга кўра, кашандалик оқибатида ер юзида йилига 5 миллион одам ўлади.
XS
SM
MD
LG