Линклар

Эрон учқичидан топилган бомба зарарсизлантирилди


Эрон матбуотига кўра, хавфсизлик хизмати самолёт бортида топилган бомбани зарарсизлантирган.

Хабарларда айтилишича, бомба шанба куни кечқурун Аҳваз шаҳридан Теҳронга йўл олган учқичнинг хожатхонасидан топилган.
Учқич бортида 131 нафар йўловчи бўлган.

Бомба топилгач, “Киш эйр” ширкатига тегишли самолёт ортга қайтган ва аэропортда бомба зарарсизлантирилган.

ИРНА агентлиги учқични портлатмоқчи бўлган “фитнакорлар” қўлган олинган, дея хабар қилди.

Пайшанба куни Зоҳидон шаҳрида шиаларнинг масжидида амалга оширилган портлашда 25 киши ҳалок бўлиб, 120 киши жароҳатланди.

Бу воқеалар Эрон президентлик сайловларига икки ҳафта қолганида рўй бермоқда.
XS
SM
MD
LG