Линклар

Сват аҳолиси қийинчиликда кун кечирмоқда


Қизил хоч ва қизил яримой халқаро қўмитаси Покистоннинг Сват водийсида ҳукумат қўшинлари билан Толибон жангарилари ўртасидаги жанглар давом этаётгани шароитида тинч аҳоли тақдиридан “жиддий хавотир”да эканини айтмоқда.

Минтақани бориб кўрган ташкилот расмийлари аҳолига ичимлик суви, электр қуввати берилмаётгани, озиқ-овқат тақчил экани ва тиббий муассаларнинг аксарияти ишламаётганини айтмоқда.

Қизил хоч ва қизил яримой ташкилоти вакилларига кўра, водийнинг асосий шаҳри бўлмиш Минғорада жангариларга қарши операциялардан кейин шаҳарга катта зарар етказилган.
XS
SM
MD
LG