Линклар

Афғонистонда жангарилар йўқ қилинди


Афғонистон ҳукумати Фароҳ вилоятида Толибон жангарилари ҳукумат ва НАТО қўшинлари патрулига ҳужум уюштиргани ҳамда ўртадаги жангда 18 жангари йўқ қилинганини айтмоқда.

Ҳоки Сафед туманида рўй берган воқеада ҳукумат ё НАТО қўшинларидан ҳеч ким ҳалок бўлмагани айтилмоқда.

АҚШ қўшинлари эса 10 жангари ўлдирилганини айтмоқда. Бунга оид хабарлар нега бир-биридан фарқ қилаётгани номаълум қолмоқда.

Америка ҳарбийларига кўра, жанг оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлмаган.
XS
SM
MD
LG