Линклар

Мўсулда журналист нобуд бўлди


Ироқ полицияси Мўсул шаҳрида амалга оширилган портлашда спорт шарҳловчиси ҳалок бўлгани ва телевидение диктори жароҳатланганини айтмоқда. Маълум бўлишича, бомба қурбоннинг машинасига ўрнатилган бўлган.

Портлаш қурбони Аъло Абдул Ваҳҳоб Ал-Бағдодия телеканали ва етакчи газеталардан бирида спорт шарҳловчиси бўлиб ишлаган.

Портлашда бошқа бир телеканалда спорт дастурлари олиб борувчиси Султон Журжис жароҳатлангани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG