Линклар

Москвада намойишчилар қўлга олинди


Якшанба куни Москва марказидаги Триумфальная майдонида бош вазир Владимир Путин истеъфосини талаб қилиб, намойиш ўтказишга уринган норозиларнинг 10 нафари ҳибс этилди.

Улар орасида таъқиқланган Миллий-Большевик партияси етакчиси Эдуард Лимонов ҳам бор.

Москва расмийлари мухолифат гуруҳининг намойиш ўтказишга рухсат бериш сўровини рад этганига қарамасдан, мухолифатчилар намойиш ўтказишга уринди.
XS
SM
MD
LG